РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ
ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Шошилинч неврология бўлими

Шошилинч неврология илмий-клиник бўлими 1- ва 2-неврология бўлинмаларига эга. Бўлим раҳбари тиббиёт фанлар номзоди Шухрат Хамиджанович Арифджанов.

Бўлимда бош ва орқа мия қон айланишнинг ўткир бузилиши (ишемик, геморрагик ва спинал инсультлар), марказий нерв тизимининг яллиғланиш касалликлари (энцефалит, менингит, менингоэнцефалит, миелит), тутқанок синдромлар, миастеник хуружлари ва пароксизмал миоплегиябилан мурожаат этган беморларга шошилинч тиббий ёрдам курсатилади. Асосий илмий  ислохатлар йуналиши: бўлимда бош мия қон айланиш ўткир бузилишининг диагностика ва даволаш масаллаларни  ишлаб чиқиш ва мукамаллаштириш, шу жумладан, замонавий юкори технологик текшириш усулларидан фойдаланилади (бош  ва орқа мия МСКТ ва МРТ, рангли дуплекс сканерлаш, зарур холларда бош мия кон-томирлари контрастли ангиографияси). Шу билан, тор мутахассислар (қон-томир жаррохи, нейрожаррох, эндоваскуляр жаррох) иштирокида комплекс (консерватив ва кўрсатма булган холларда – оператив)даволаш усуллари (уйку артерияси эндартерэктомияси, уйку артерияси эндоваскуляр стентлаш)ва амалиетлари бажарилади.