РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ
ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Шошилинч кардиология бўлинмаси

Шошилинч кардиология бўлинмаси. Илмий рахбар тиббиет фанлари номзоди Бахром Зухритдинович Жалолов.

Бўлимда ўткир юрак қон-томир касалликлари,юрак ишемик касалликлари асоратлари, юрак ритм бузилишлари, ўткир юрак етишмовчилиги билан беморлага шошлинч ёрдам кўрсатилади. Жахон  стандартлар асосида текширувлар утказилади: жисмоний зўриқиш билан текширув(тредмил-тест), ЭхоКГ, магистрал томирлар доплерометрияси.Булардан ташқари, консерватив даво хамда ўткир коронар синдроми ва ўткир миокард инфаркти билан беморларга тери оркали рентген-эндоваскуляр муолажалари,диагностик коронарография, траснлюминал баллон ангиопластикаси,коронар томирларни стентлаш,туғма ва ортирилган юрак нуқсонларини пластикаси амалиётлари бажарилади.