Хусусан, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига келиб тушаётган ҳар бир чақириқ операторлар томонидан ўз вақтида қабул қилиниб, аҳолига тезкор, сифатли, энг асосийси, куну тун ишончли тиббий хизмат кўрсатилаяпти.
Шунингдек, чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайгани сабабли шаҳар “103” хизмати тасарруфига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўшимча 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга бириктирилди. Шунингдек, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.



