РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ
ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Шошилинч гинекология бўлимии

Шошилинч гинекология бўлимии 20 ётоқдан иборат. Бўлим бошлиги – тиббиёт фанлар доктори Динора Махмудовна Касымова. Бўлим ходимлари томонидан кичик чаноқ аъзолари йирингли яллиғланишини кам инвазив усуллари ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ этилган. Кичик чаноқни микрокатетер орқали даволаш усули, бачадон ортиклари йирингли хосилаларини траснвагинал селектив микрокатетер оркали узок мудатли даволаш усуллари улар каторига киради. Шу билан биргаликда, булимда ретенцион хосилаларни, эндометриоид хосилаларни трансвагинал пункцион селектив склеротерапия усули билан даволаш, шошилинч гинекологик паталогияларда минилапаротомия билан даволаш усуллари ишлаб чиқариб, амалиетга тадбик этилган. Лапароскопик оператив даволаш усуллари кенг куланилади, шу жумладан – ретенцион хосилари айланишида деторция қилиниши.