6 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 240 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 17 976 нафарни,
2-босқич эмланганлар 14 793 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 83 471 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 040 860 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 921 502 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 011 355 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 108 003 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (18 515 доза),
Бухоро вилояти (9 950 доза),
Тошкент вилояти (9 719 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,9 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,1 фоизга етган.