Хусусан, муассасада кўплаб замонавий ташхислаш ва даволаш усуллари, юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди. Уларнинг аксарияти вилоят ва туманлар даражасида ҳам амалиётга татбиқ этилаётгани янада аҳамиятлидир.
Янги йил эшик қоқиб келаётган шу кунларда мазкур марказда бир йўла 2 та мураккаб операция, яъни жигар кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Агар биринчи ҳолатда ўғил ўз онасига жигари бўлагини берган бўлса, иккинчи жуфтликда ўғил ўз отасига донорлик қилди. Ҳозирда беморлар ҳам, донорлар ўзларини яхши ҳис этмоқда...
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишасиз.


