Р. Рахманов 1998 йили Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Шундан сўнг Пульмонология ва фтизиатрия илмий-текширув институти ординатурасида таҳсил олиб, меҳнат фаолиятини ушбу муассасада шифокор-хирург сифатида бошлаган.
Узоқ йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида шифокор-жарроҳ, катта илмий ходим, бўлим мудири, директор ўринбосари, марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Тиббиёт фанлари номзоди Р.Рахманов тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Катталар қабул-диагностика бўлими жарроҳи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


